Январ 24, 2021 12:06 Asia/Tashkent
  • Криштиану Роналду Саудия Арабистон режимининг молиявий таклифини рад этди

Португалиянинг футбол бўиича терма жамоаси юлдузи ва Италиянинг Ювентус клуби футболчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг молиявий таклфига қарши чиқди.

Дейли мейл газетасининг ёзишича,  Португалиянинг футбол бўйича терма жамоаси юлдузи ва Италиянинг Ювентус клуби футболчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонига сафарни тарғиб қилиш учун таклиф қилинган 6 миллион доларни рад этди.

Хабарга биноан,  Саудия Арабистони сайёҳлик мутассадилари Криштиану Роналдуга мамлакатнинг туризм соҳасини қўллаб -қувватлаш учун унинг обру эътибори ва иштирокини  таблиғ этиш рамзи сифтида ишлаш мақсадиди йилида унга 6 миллион доллар таклиф қилишди.

Таклифда Роналду ҳам  Саудия Арабистонига боришга рози бўлиши керак эди аммо у бу таклифни қабул қилмади.

 Саудия Арабистони ҳукумати бу мамлакатни дунё бўйлаб сайёҳлар учун янги манзилга айлантириш учун иш олиб бормоқда ва " Саудия Арабистонига сафар қилинг" акциясини йўлга қўйган.

Саудия Арабистон режими инсон ҳуқуқларини бузиб келаётгани учун бир неча бор танқидларга дучор бўлган ва улар билан шартнома имзолашни истаган  ҳар қандай спортчи халқаро ҳамжамият ва ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан танқидларга учрайди.

 

Ёрлиқ