Ҳиндистон: Покистон армияси ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузди
(last modified Sat, 01 Oct 2016 13:41:42 GMT )
октябр 01, 2016 18:41 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон: Покистон армияси ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузди

Ҳиндистон мудофаа вазирлигининг матбуот котибининг маълум қилишича, Покистон кучлари ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузиб Ҳиндистон кучларининг Кашмир ва Жомудаги позицияга қарата ҳужум қилган

Ҳиндистон мудофаа вазирлигининг матбуот котибининг маълум қилишича, Покистон кучлари ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузиб Ҳиндистон кучларининг Кашмир ва Жомудаги позицияга қарата ҳужум қилган. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳиндистон армияси расмийларининг айтишича, Покистон кучлари Панавала ва Чамб минтақасидаги назорат қилиш ҳудудида минамёд ва гранатамёд ҳамда оғир қуроллар билан Ҳиндистон кучларининг позицияга ҳамла қилди. 2003 йилда икки мамлакат ўртасида оташкесм ўрнатилганидан буён ҳозиргача, икки давлат бир бирларини оташкесмни бузишда айблаб келади. Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескинликнинг янада шиддатли тус олиши ва икки юрт орасида тўқнашувларнинг юзага келиши ортидан, назарат ўрнатилган территорияларга яқин бўлган қишлоқ аҳолисининг 26 минг нафари ўз уйларини ташлаб, тинчроқ минтақаларга кўчиб кетишларига сабаб бўлди. Ҳиндистон армияси чегара минтақаларини осойишта деб атади ва шундай маълум қилдики, чегара минтақаларида Покистон ва Ҳиндистон қуролли кучлари жиддий ҳаракатга келмаган.