АҚШ режими Эронга қарши айбловларини такрорлади
(last modified Sat, 30 Jan 2021 08:01:05 GMT )
Январ 30, 2021 13:01 Asia/Tashkent
  • АҚШ режими Эронга қарши айбловларини такрорлади
    АҚШ режими Эронга қарши айбловларини такрорлади

Кеча Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси АҚШ расмийлариниг Эронга қарши ёлғон айбловлари ва даъволарини такрорлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ тинчлик муассасидаги (USIP) Жейк Салливан, Эрон давлатини  ядро қурол ишлаб чиқаришга уринишда айблаб, АҚШнинг янги президенти Жо Байден маъмуриятининг  устувор вазифаси Эронни ядро қуролга эга бўлишига йўл қўймасликдир деб изоҳлади.

Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Эроннинг ядро қуролга эга бўлишга интилиши ҳақидаги кулгули сўзлари Халқаро Атом энергияси агентлинини бир неча бор Теҳроннинг Биргаликдаги ҳаракат режасига риоя қилаётганини ва ядровий дастурларни осойишта мақсадга қаратилганини тасдиқлаган пайтга тўғри келмоқда.

Салливан шунингдек,  ўз сўзларида  Эронни Ғарбий Осиёда терроризмни ҳимоя қилишда айблаб, Эроннинг ҳаракатлари минтақадаги кескинликни кучайтирмоқда деб даъво қилди.

АҚШ сўнгги ойларда  Эронни айблаш билан қаршилик ва муқовиматга қарши жабҳаси /сионистик режим, Арабистон, БАА/  вазиятини яхшилашга уринмоқда.

Эрон ислом республикаси  Сурия ва Ироқдаги АҚШ-Саудия-сионистик режим томонидан ҳимоя қилинадиган тероричларга қарши курашда Бағдод ва Дамашқнинг расмий таклифи асосида, уларга маслаҳат ёрдамини етказиб келмоқда.

Эроннинг ушбу ҳатти -ҳаракатини АҚШ режими расмийлари ёқтиришмайди.