феврал 05, 2021 16:58 Asia/Tashkent
  • Гуттереш; Исроил зудлик билан шаҳарчаларни қуришни тўхтатиши керак

БМТ бош котиби Исроил режими зудлик зудлик билан шаҳарчалар қуришни тўхтатиши керак,-деб таъкидлади.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТ бош котиби Антонио Гуттереш пайшанба куни БМТ Бош Ассамблеяси салонида ўткаўилган Фаластин халқининг инкор этиб бўлмайдиган ҳуқуқлари учун сайъ-ҳароакатлар қўмитасини очилиши маросимида ишғолий сарзаминларда сионистик режимнинг шаҳарчалар қуришини адолатли тинчликка эришиш учун асосий монеа деб билди ва бундай сайъ-ҳаракатни зудлик билван тўхтатишни сўради. 

Гуттереш коронавирус пандемияси фаластинликлар, айниқса Ғаззага катта тасир етказди ва соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати касб, заиф ижтимоий иқтисодиёт, инсоний ва сиёсий вазъият туфайли ўта муҳим бўҳронга юзмаюз бўлган,-деб қўшимча қилди.

Сионистик режимнинг Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқларида турар-жойларни қуришдаги ҳаракати БМТ қарорларига зиддир.

Бу шаҳарчаларнинг барчаси халқаро қонунларга асосан ноқонуний саналади. 

ЮМТ Хавфсизлик Кенгаши 2016 йил 23 декабрда содир этган 2334 резолюциясида сионистик режимдан Фаластиннинг ишғолий сарзаминларида шаҳарчалар қуришни зудлик билан тўлиқ тўхтатишни сўраган эди. 

Исроил режими Фаластинлик минтақаларда ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш мақсадида сионистлар яшовчи шаҳарчаларни қуришни фаластинлик минтақаларнинг географик чеҳрасини сионистик чеҳрага ўзгартириш учун амалга оширмоқда.

 

Ёрлиқ