Россия: биз АҚШ ультиматумларига тоқат қилмаймиз
Россия президенти саройи наттоғи АҚШ президентининг Россия опозицияси етакчиси Алексей Навальнийни озод қилиш ҳақидаги чақирғигини танқид қилиб, бундай ультиматумларни қабул қилиш мумкин эмаслигини таъкидлади.
Россия президенти саройи наттоғи Дмитрий Песков АҚШ президенти Жо Байденнинг Россияга қарши билдирган сўнгги сўзларини конструктив бўлмаган ва провакацон эканлигини ва униг Навальнийни озод қилиш тўғрисидаги сўзларини танқид қлиб, Москва давлати Вашингтоннинг ультиматумларига тоқат қилмайди деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз АҚШ президенти Жо Байден кеча Россия хусусидаги АҚШ сиёсатларини шарҳлар экан, АҚШ давлатининг Россиянинг тажовузкор сиёсатига нисбатан шу жумладан АҚШдаги сайловларига аралашиши, киберҳужумлари ва фуқароларни заҳарлаши каби нотўғри ҳаракатларини кўрмаганга олишининг даври тугади деб иддао қилди.
Жо Байден ўз сўзларида, АҚШ Россияга қарши харажатлаини кўпайтириш ва АҚШнинг муҳим манфаатларини ҳимоя қилишдан тортинмайди деб қўшимча қилди. У Навальний масаласида АҚШнинг Россия ички ишарига аралашишини давом эттиришда рус оппозиционерини сўзсиз ва дарҳол озод қилинишини сўради.
Москва шаҳар суди Навальнийга қўйилган айбловларни кўриб чиқиши билан уни эркинлик шартларини бузиш ва хавфсизлик жиноятлар туфайли 3,5 йил озодликдан маҳрум этди.