Оқ уй: АҚШнинг аксарият халқи ҳукуматга ишонмайдилар
-
Оқ уй: АҚШнинг аксарият халқи ҳукуматга ишонмайдилар
Оқ уй наттоғи АҚШ халқи орасида ҳукуматга, ОАВга ва тарқалган маълумотларга нисбатан ишончсизлик сезиларли даражага ошганини маълум қилди.
СИ ЭН ЭН телеканалининг хабар қилишича Оқ уй наттоғи Жефри Саки ўз сўзларида эндиликда АҚШ бошқача вазиятдадир ва ҳукумат олиб бораётган ҳаракатлар туфайли биз ўтмишдагидан фарқли талабларга муҳтожмиз. Ҳукуматга, ОАВга ва барча маълумотларга нисбатан сезиларли даражада ишончсизлик мавжуд ва тўғри ва нотўғрилик хусусида аниқ бир тушуниш мавжуд эмас деб изоҳлади.
Оқ уй наттоғи шунингдек биз одамлар билан қандайдир кескинликнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Буниг сабаби аввалги ҳукуматни фақат бир кишининг ахборот, алоқалари ва қарорларига таянганидир. Аммо ҳозирги президент Жо Байден масалани ўзининг сиёсий жамоасига тегишли бўлишини истайди деб қўшимча қилди.
Саки сўзлаган нутқида Жо Байден бизнинг иттифоқчиларимиз билан муносабатларни тиклашга ва жамоатчиликнинг АҚШга бўлган ишончини қайта тиклашни мақсад қилган деб таъкидлади.
АҚШ мамлакатининг иқтисодий муаммолар ва коронавирус пандемияси туфайли кўп қийинчиликларга дучор бўлгани пайтида Оқ уй наттоғи бундай иддаолар қилмоқда.
Америка коронавирусдан зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.