Афғонистоннинг Ҳирот вилояти Исломқалъа минтақасидаги улкан ёнғин катта зарар келтирди
Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилояти Исломқалъа божхонаси яқинида юз берган кенг-қамровли ёнғин катта молиявий зарарларга сабаб бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясинингг хабар қилишича бугун Ҳирот вилояти савдо иқтисодий палатаси раиси Юнус Қозизода ўз сўзларида ёнғин пайтида Исломқалъа божхонасида катта миқдордаги мол-мулк ёниб келди ва бу Афғонистоннинг хусусий секторига катта иқтисодий зарба бўлди деб айтди.
Қозизода ўз сўзларида, ҳозирга қадар ёнғин содир бўлган жойдан 8 киши Ҳирот касалхонасига ётқизилди деб изоҳлади.
Хабарга биноан, Исломқалъа божхонасидаги ёнғиндан сўнг, Эроннинг Ҳиротга етказиб бериладиган электр- энергияси экспорти ҳам тўхтатилган.
Ҳирот вилоят ҳокими Сайид Воҳид Қаттолий ҳам Исломқлаъа божхонасидаги ёнғинни кен тарқалгани ва Эроннинг ёнғинни учиришда ёрдам беришга чақирилганини маълум қилди.
Улкан ёнғин бир неча километр узоқликда ҳам Ҳирот фуқароларининг қўрқув ва ҳаросига сабаб бўлган ва юк машиналари ҳам ҳодисаа жойидан узоқлашишга мажбур бўлишган.
Сўнги хабарларга бинона, Исломқалъа божхонасидаги кучли ёнғин ҳатто Эроннинг Хуросон Разавий вилояти Тойибод туманининг Дуғорун божхонасига ҳам зарар етказган.
Улкан ёнғинни учиришда Эроннинг хизмат кучлари, чегара ҳудудида жойлашган ўт учирувчилар, армия ва бошқа қуролли кучлари ёрдамм беришмоқда.
Бу ҳодиса сабаблари ҳақида ҳали маълумот берилмаган, аммо баъзи манбаларда нефт ва газ ташийдиган танкерларга ҳужум уюштирилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.