Трампнинг оқланиши АҚШ тарихидаги қайғули бир саҳифадир
АҚШ президенти Жо Байден мамлакат собиқ президенти Дональд Трампнинг оқланишига кўрстаган аксиламалида, сенатдаги импичмент тўғрисидаги суд мажлисида АҚШ тарихидаги ушбу қайғули боб, демократияни сусаётганлигини эслатади деб изоҳлади.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг импичмент гуруҳи 13 февраль куни республикачилар овоз билан уни оқланишидан кейин матбуот конференция жараёнида, Трампнинг Конгессга уюштирилган ҳужумда роли борлигини исботловчи ҳужжатлар бор, аммо республикачилар ушбу ҳужжаталарни яширишди деб қўшимча қилди.
АҚШ вакиллар палатаси спикери Ненси Пеллоси ҳам матбуот йиғилишда, бугун гувоҳ бўлганимиз бир гуруҳ қўрқоқ республикачилар эдилар! Бу республикачилар Трампни импичмент йиғилишида қоралашмади ҳамда конституция, ўз мамлакати ва халқидан воз кечишди деб таъкидлади.
Бироқ АҚШнинг собиқ президенти Донаьд Трамп АҚШ сенатидаги оқлананидан кенг тарқатган баёнотида, " АҚШни яна буюк қилайлик" ҳаракатини энди бошлашимиз керак деб эълон қилди.
Баёнотда келтирилишича, бизни олдинда жуда кўп ишларимиз бор ва биз тез орада АҚШнинг ёрқин ва чексиз келажаги учун янги кўринишда саҳнага келамиз деб қўшимча қилди.
6-январь куни АҚШ собиқ президенти Дональд Трампни " тартибсизликларни қўзғатгани" учун импичмент режаси АҚШ сенатида овозларнинг 3 дан 2 қисмини қўлга кирита олмади.
Трамп ўз тарафдорларини 6-январь куни АҚШ конгресси биносига ҳужум қилишга ундаанлиги учун оғир жиноятда айбланмоқда.