АҚШ Россияга қарши позициясини давом эттирмоқда
АҚШ Мудофаа вазири бу мамлакатнинг Россияга қарши позициясини давом эттирар экан, АҚШ Россиянинг таҳдидларига қарши курашиши учун Украина армиясига ёрдам беришни давом эттиради деб айтди.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин украиналик ҳамкасби Андрей Таран билан телефон орқали суҳбатда, АҚШ давлатини Россия томонидан таҳдид деб аталган нарсага қраши кураш учун Украина қуролли кучларининг потенсиали ва имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беришини въада қилди.
Ллойд Остин жума куни ҳам НАТО мудофаа вазирлари йиғилишида бу ташкилот олдида турган муаммолардан бирини Хитой ва Россия эканлиги ва НАТОга аъзо давлатлар ўзларининг тайёргарлигини кенгайтириши лозимлигини таъкидлаб ўтганди.
Бироқ Россия президентининг наттоғи ҳам НАТО Россияни бу ташкилотнинг душманлик фаолиятига қарши ҳаракталарини кучайтиришга тундамоқда деб эслатди.
Россия президентининг наттоғи Дмитрий Песков НАТО Россияни душман сифатида билади ва НАТО доимий равишда ўз инфратузилмаларини Россия чегараларига қадар кенгайтириб минтақадаги ҳарбий салоҳияти ва имкониятларини ошириб боради деб эълон қилди.