АҚШ янги қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди
(last modified Tue, 02 Mar 2021 09:37:25 GMT )
март 02, 2021 14:37 Asia/Tashkent
  • АҚШ янги қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди
    АҚШ янги қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди

АҚШ ҳаво кучлари Калифорнияда жойлашган авиабазаларисидан қитъалараро баллистик ракетасини муваффақият билан учирди.

Британиянинг Миррор газетасининг хабар қилишича,  ракета синови 23 февраль куни Калифорниядаги Вандерберг авиабазасида бўлиб ўтди,  қуролсиз  Mintman-3 қитъалараро ракетаси нишонга қараб отилди.

Олдинроқ ҳам АҚШ давлати  Mintoman қитъалараро баллистик ракетаси 2020  йил ноябрида синовдан ўтказилганди.

Ушбу хабарга биноан, Россия ҳам Sarmat RC-28  барча ракетага қарши мудофаа системларидан ўтишга қодир бўлган  оғирлиги 208 тоннани ташкил этиб  6,200 милл масофага мўлжалланган қитъалараро ракетасини синовдан ўтказиши кутилмоқда.

Россия мудофаа вазири ўринбосари, Алексей Криёровчик ҳам ушбу ракетини олдини олишда ҳеч бир мудофаа система ҳатто энг ривожлангани ҳам кучсиз эканлигига ишора қилиб,  яқин келажакда  ракета Россиянинг ракета мажмуасида синовдан ўтказилди деб қўшимча қилди.

Сармат-бу Россиянинг энг янги қуролларидан бири сифатида мамлакат президенти томонидан 2018 йилга эслатилганди.