март 06, 2021 16:22 Asia/Tashkent
  • Путин Россиянинг халқаро майдондаги манфаатларини ҳимоя қилишга урғу берди
    Путин Россиянинг халқаро майдондаги манфаатларини ҳимоя қилишга урғу берди

Россия президенти бу мамлакат хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан учрашганида халқаро майдонда Россия манфаатларини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Кремль саройи матбуот химзати  кеча Россия президенти Владимир Путин   мамлакат хавфсизлик кенгаши доим аъзолари билан онлайн шаклидаги учрашувида  Россиянинг халқаро майдондаги миллий манфаатларини таъминлаш ва бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликка боғлиқ масаларини муҳокама қилганини маълум этди.

Путин учрашув бошланишида бугунги кунда  халқаро кун тартибидаги баъзи муҳим масалаларни кўриб чиқиш зарурлигига тўхталиб,  Россиянинг манфаатларини таъминлаш ташқи иқтисодий ҳамкорлик ва халқаро муносабатлар соҳасидаги мавжуд вазият йўналишидаги устувор вазифасидир деб қўшимча қилди.

Россия президенти  учрашувда  мамлакатнинг халқаро майдондаги манфаатлари ва бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорик тўғрисида тегишли органларнинг кенг қамровли ҳисоботини ва масалани ҳар томонлама таҳлил қилишга чақирди.

 Россиянинг стратегик барқарорлик  ва қурол назорати билан боғлиқ баъзи масалалари ҳамда  иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши масаласи ҳам учрашувда кўриб чиқилди.

 

Ёрлиқ