Россия ва Белоруссия қўшма ҳарбий ўқув марказларни ташкил этишади
(last modified Sun, 07 Mar 2021 11:01:21 GMT )
март 07, 2021 16:01 Asia/Tashkent
  • Россия ва Белоруссия қўшма ҳарбий ўқув марказларни ташкил этишади
    Россия ва Белоруссия қўшма ҳарбий ўқув марказларни ташкил этишади

Россия ва Белоруссия мудофаа вазирлари қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш учун 3 та қўшма ҳарбий ўқув марказларини ташкил этишга келишиб олишди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам тарқатган баёниясида, жума куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва белоруссиялик ҳамкасби Виктор Хренин икки мамлакат ҳарбий кучларини биргаликда тайёрлаш учун 3 та ўқув марказни яратиш хусусида келиша олишди деб эълон қилди.

Маълумотларга биноан, ушбу қўшма ҳарбий ўқув марказлари Россиянинг Нижний Новгород вилояти, Калининград вилояти ва Белоруссиянинг Граднинсикй туманларида жойлашган бўлади.

Россия ва Белоруссия мудофаа вазирлари ҳам 2 март 5 йиллик стртегик шериклик режасини имзоладилар.

 Белруссия президенти Александр Лукашенко  бу мамлакат ҳудудларида Россия ҳарбий  самолёларини жойлаштирилишини хабар қилиб, бу масалани иккита қўшни давлат хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида эканлигини маълум қилди.

 

Ёрлиқ