Европа Иттифоқи Россия ҳарбийларининг Украина чегараларидаги ҳаракатларидан хавотирда
Москва ва Киев ўртасидаги зиддиятлар кучайиб борар экан, Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича раҳбари Россия ҳарбийларининг Украина чегаралари бўйлаб чегара ҳаракатларидан хавотир билдирди.
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррелл Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан телефон орқали суҳбатда Россиянинг Украина яқинидаги ҳарбий ҳаракатлари ҳақида гапириб, Европа Иттифоқи Россиянинг Украина чегарасидаги ҳарбий ҳаракатларидан хавотирда эканлигини таъкидлади. Боррелл Европа Иттифоқининг Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, шу ой охирида Украина расмийлари ва ЕИга аъзо 27 давлат Ташқи ишлар вазирлари билан музокаралар олиб боришини айтди.
Сўнгги кунларда Москва ва Киев ўртасидаги зиддият кучайиб кетди, Украина Россияни минглаб қўшинларини шимолий ва шарқий чегараларида, шунингдек Қрим ярим оролида тўплаганликда айблади.
Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руденко ҳам Украина билан яқинда юзага келадиган можаро ҳақидаги айбловларни рад этиб, Россия ҳарбий қарама-қаршиликдан манфаатдор эмаслигини айтди.