апрел 20, 2021 11:26 Asia/Tashkent
  • Белорусия чегараси яқинида Ғарб ҳарбийларининг кўпайиши

Белорусия Хавфсизлик Кенгаши чегара яқинида Ғарбнинг ҳарбий кучлари мисли кўрилмаган даражада кўпайгани ҳақида огоҳлантиради

Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича, Белорусия Хавфсизлик Кенгаши котибининг ўринбосари, Владимир  Арчаков деди: "Биргина 2020 йилда Полша, Литва ва Латвияда 70 га яқин ҳарбий машқлар ўтказилди.

Чет эл қўшинлари ҳарбий тайёргарлик билан шуғулланмоқдалар ва жанговар маҳоратини кеча-кундуз Белорусия чегараси яқинида такомиллаштирмоқдалар".

Апрел ойи ӯрталарида Белорусия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Виктор Гулиевич, НАТОга аъзо давлатлар мамлакат  чегаралари яқинида ўз ҳарбий ҳаракатларини давом эттираётганлигини ва армия чет элликларнинг ҳар қандай провокацияларига жавоб беришга тайёр эканликларини айтган эди.

Апрел ойининг бошларида Россия ва Белорусиянинг юқори мартабали ҳарбий амалдорлари 2023-2027 йилларда чегара хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги дастур устида иш бошладилар.

Дастур доирасида Белорусиянинг Полша билан чегарасини ҳимоя қилиш Полша заминида АҚШ ва НАТО ҳарбий тузилмаларининг кўпайиши ҳисобига кучайтирилиши керак.

Ғарб давлатлари ва АҚШ Белорусиядаги мухолифатни қўллаб-қувватлаш орқали Лукашенко ҳукуматини ағдаришга ҳаракат қилмоқдалар.

Ёрлиқ