Анкара Американинг "F-35" дастуридан чиқарилди
(last modified Thu, 22 Apr 2021 08:05:21 GMT )
апрел 22, 2021 13:05 Asia/Tashkent
  • Анкара Американинг
    Анкара Американинг "F-35" дастуридан чиқарилди

Вашингтон расмий равишда Туркияга Анкарани "F-35" бешинчи авлоди қирувчи самолётларни ишлаб чиқариш дастуридан чиқарганини эълон қилди.

Анатолий ахборот агентлиги хабарига кўра, Пентагоннинг расмийларидан бири Пентагон томонидан ушбу расмий паём Анкарага қандай етказилганига ишора этмасдан, бу масала Анкарага расман етказилган ва ушбу борада 2007 йилда имзоланган қўшма шартнома бекор қилинган ва янги ҳарбий англашув имзоланганким, Тукрия бунга кирмайди,-деб эълон қилди. 

Бу хабар шундай бир шароитда эълон қилиндиким, 2019 йили Америка Туркияни Россиядан С-400 ракетадан мудофаа тизимини сотиб олгани учун ушбу дастурдан чиқаргани ва ушбу қирувчи самолётларни Анкарага бериш ва учувчиларни таълим беришни муаллақ ҳолатга келтирганини эълон қилганди. 

Туркия АҚШ, Британия, Канада, Дания, Австралия, Италия, Голландия, Норвегия қаторида ушбу дастурда қатнашган эди ва бу шартномага асосан ушбу қирувчи самолётни ишлаб чиқаришда иштирок этадиган 9 та мамлакатнинг ҳар бири   охир-оқибат дунёнинг уч қисмида бошқариладиган ва йиғиладиган қисмларни ишлаб чиқарадилар ва АҚШдан ташқари Италия ва японияда яна иккита ишлаб чиқариш линияси мавжуд. 

Америка С-400 ракетадан мудофаа тизими "F-35" нинг бешинчи авлоди қирувчи самолётларга қарши жиддий хатар саналади деб иддао қилмоқда. Америка расмийларининг фикрига кўра, бу система ушбу самолётларнинг зарар кўрадиган томонлари аниқлайди ва ушбу маълумотлар Москвага етказилади. Туркия ва Россия эса бу масалани рад этмоқда.