Арманистонда Россия ҳарбий базалари қурилади
Россия Озарбайжон Республикасига қўшни бӯлган Арманистонда ҳарбий базасини ташкил қилади.
Арманистон янгиликлар агентлигининг хабар беришича, истеъфога чиққан Арманистон Бош вазири Никол Пашинян душанба куни Арманистоннинг Эрон ва Озарбайжон Республикаси билан чегарадош Сюник вилоятида иккита Россия ҳарбий базаси ташкил этилишини тасдиқлади.
Пашинияннинг таъкидлашича, бу қадам Сюник вилоятида хавфсизликни мустаҳкамлаб, бутун мамлакат бўйлаб хавфсизликни таъминлайди.
Арманистон ва Озарбайжон Республикаси қўшинлари ӯртасида 2020 йил 27 сентябрда Тоғли Қорабоғда ҳарбий низо вужудга келди.
Икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий можаро сабабли юзлаб одамлар ҳалок бӯлди ёхуд жароҳат олди. Уруш Россия воситачилигида 2020 йил 10-ноябрда якунланди.