Қудс куни Фаластин масаласининг рамзидир
Тунисдаги Аннаҳза ҳаракати раҳбарларидан бири Қудс куни Фаластин масаласини эслатувчи рамз эканлигини айтиб, вақт ўтиши Фаластин фойдасига бўлиши кераклигини таъкидлади.
Ал-Олам телеканали хабарига кўра Шайх Абдулфаттоҳ Муру имом Хумайний ташаббуси билан Халқаро Қудс кунининг номланиши фаластинликлар учун энг муҳим масалани унутмасликнинг рамзи эканлигини таъкидлади.
Мурунинг қўшимча қилишича, Қудс масаласи аслида ўз заминидан чиқариб юборилган миллатнинг асосий ҳуқуқлари поймол этилиши масаласи ҳисобланади.
Туниснинг Аннаҳза ҳаракати расмийси, Фаластин халқининг ҳуқуқлари тиклангунига қадар курашни давом эттиришга чақириб, деди: Араб мамлакатларининг сионистик режим билан муносабатларини нормаллаштириши Фаластин орзу-армонларига қарши фитнадир. Тарих муносабатларни нормаллаштириш йӯлига қадам қӯйган ва хиёнат қилганларни кечирмайди.
Шайх Абдулфаттоҳ Муру шундай деди: "Фаластин халқининг ҳуқуқлари учун қонуний ва дипломатик йўллар билан кураш давом этиши керак, шунинг учун Фаластин масаласини ёдда тутиш жуда муҳимдир. Вақт ўтиши Фаластин иши манфаатларига мос келишини истаймиз".
Эрон Ислом Жумҳуриятининг буюк асосчиси Имом Хумайний ташаббуси билан муборак Рамазон ойининг сўнгги жума куни бутун дунё мусулмонлари сионистик режимнинг ирқчи сиёсатидан нафратланишларини билдиришлари учун Халқаро Қудс куни деб номланди.