май 09, 2021 10:26 Asia/Tashkent
  • Россиянинг ғарбий чегараси яқинида юзлаб АҚШ  пиёда аскарлари жойлашган

АҚШнинг юзлаб денгиз пиёда аскарлари Эстония билан қўшма машқлар доирасида Россияга қӯшни Болтиқбўйи республикасида жойлашган.

ИРНА хабарига кўра, Эстония армияси шанба куни Facebook-даги постида қуйидагиларни ёзган: Шанба куни эрталаб АҚШ денгиз кучларининг пиёда аскарларини олиб кетаётган самолётлар Эстониянинг Нормси авиабазасига келиб қўнди.

Хабарда айтилишича, АҚШ денгиз кучларининг  пиёда аскарлари мамлакатнинг 82-ҳаво-десант дивизиясига тегишли бӯлиб,  жами 700 дан ортиқ ҳарбийлар "Тезкор жавоб" машғулотларида қатнашиш учун Эстонияга келишган.

Тезкор жавоб машқлари 5 май куни (ўтган ҳафтанинг чоршанба куни) бошланди ва унда Эстония, АҚШ ва  Британиядан келган 2500 аскар ва 20 дан ортиқ самолёт ҳамда  25 вертолёт иштирок этмоқда. Машғулотлар  яна бир ҳафта давом этади.

Болтиқбўйи республикаси бўлган Эстония 2004 йилдан бери НАТО ва Европа Иттифоқининг аъзоси бўлиб, Россия билан муносабатларни кескинлаштирмоқда.

Россия расмийлари НАТОнинг Болтиқбўйи давлатларида хорижий қўшинларни  жойлаштиришидан бир неча маротаба ташвиш билдирган.

Ёрлиқ