Россия Масжидул Ақсода фаластинликларга қарши зўравонликни қоралади
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Ғарбий Осиё можаросини ҳал қилишда тўрт томонлама халқаро воситачилар гуруҳининг иштирокчилари сионистик режимни Фаластин халқига қарши зўравонлик қилишдан ва Масжидул Ақсога ҳурматсизликдан воз кечишга чақиришди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги бугун эрталаб Ғарбий Осиё можаросини ҳал қилишда тўрт томонлама халқаро воситачилар гуруҳининг тарафлари, шу жумладан Россия, АҚШ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Европа Иттифоқи Шарқий Қуддус минтақасидаги вазиятнинг хатарли эканлигидан ўз хавотирларини билдириб, томонларга мавжуд вазиятни янада чуқурлаштирадиган ҳар қандай бир томонлама ҳаракатлардан тийилиш зарурлигини таъкидлади.
Баёнотда, шунингдек, бундай ҳаракат халқаро қонунларга зид бӯлиб, 1967 йилда халқаро миқёсда тан олинган чегаралар асосида вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш ва минтақадаги барча одамлар учун тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш учун тўсиқ эканлиги таъкидланган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорларини акс эттирувчи принципиал позициясини яна бир бор таъкидлаб, унга асосан Фаластинликларни ерлари ва мол-мулкидан маҳрум этиш, шунингдек, ушбу ҳудудда, жумладан Шарқий Қуддусда шаҳарчалар қурилишини ноқонунуний ва маҳкум қилинган ҳаракатлар деб атади.