АҚШ Қуддуси Шариф ва Шайх Жарроҳ маҳалласидаги зўравонликларга муносабат билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i61242
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Қуддусдаги бир неча ҳафта давом этган зиддият ва сионистик режимнинг Масжидул Ақсо ва Шайх Жарроҳ маҳалласида фаластинликларга қарши ҳарбий зўравонликларига ниҳоят муносабат билдирди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
май 10, 2021 11:33 Asia/Tashkent
  • АҚШ Қуддуси Шариф ва Шайх Жарроҳ маҳалласидаги зўравонликларга муносабат билдирди

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Қуддусдаги бир неча ҳафта давом этган зиддият ва сионистик режимнинг Масжидул Ақсо ва Шайх Жарроҳ маҳалласида фаластинликларга қарши ҳарбий зўравонликларига ниҳоят муносабат билдирди.

Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан исроиллик ҳамкасби Мейр бин Шаббат билан телефон орқали суҳбатда Вашингтоннинг шиддатли тўқнашувлар, айниқса Рамазон ойида Қуддусдаги Муқаддас зиёратгоҳдаги зўравонликлардан жиддий хавотирда эканлигини билдирди.

Салливан, шунингдек, шайх Жарроҳ маҳалласидаги фаластинлик оилаларни уйларидан ҳайдаб чиқарилишидан хавотир билдирди.

Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчининг идораси баёнотида Жейк Салливаннинг зўравонликларни тўхтатиш ва тинчликни тиклаш учун Исроил ва Фаластин расмийлари, шунингдек минтақадаги муҳим томонлар билан алоқада бўлганлиги айтилган.

Айтилишича, сўзлари якунида Салливан АҚШнинг сионистик режим хавфсизлигини қўллаб-қувватлашга содиқлигини яна бир бор таъкидлаган.