Америка расмийлари ишғолий сарзаминларда сионистик режимнинг жиноятига муносабат билдиришди
Ишғолий сарзаминларда сионистик режимнинг содир этган жиноятларига америкалик расмийлар муносабат билдиришди.
Эрон телерадио компаниясининг хабарига кўра, Америка Вакиллар палатасининг раиси Ненси Пелоси фаластинликларнинг ҳақ-ҳуқуқларига эътибор бермасдан Фаластиннинг ҳимояланмаган халқига қарши сионистик режимнинг жиноятларини қўллаб-қувватлади. ненси пелоси Фаластиннинг ҳимоясиз халқига қарши сионистик режимнинг содир этган охирги жиноятларига ишора этмасдан, Вашингтон Тель-Авив билан яқин муносабатга эга ва Исроилнинг хавфсизлиги Американиннг миллий хавфсизлиги ҳисобланади,-деб айтди.
Ненси Пелосига хилоф тарзда, Америка парламентининг айрим намояндалари ишғолий сарзаминлардаги сионистик режимнинг охирги жиноятларини маҳкум этдилар.
Америка Вакиллар палатасининг аъзоси Ойно Персли фаластинликларнинг манзилларини бузиш ва уларни кўчиришга фойдаланаётган АҚШ солиқ тўловчиларининг маблағларини сионистик режимга ажратилишига қарши норозилик билдириб, биз бу масалада жим туролмаймиз,-деб айтди.
Америка Вакиллар палатасининг аъзоси Кури Буш ҳам сионистик режимни молиялаштиришга мухолифат қилди ва Американинг солиқлари ишғолгарлик ва ҳарбий полициянинг бюджетини таъминлаш учун сарфланмаслиги керак,-деб таъкидлади.
Америка Вакиллар палатасининг демократ аъзоси Марк Пукон ҳам Фаластиннинг ишғолий сарзаминларидаги охирги кескинликларни фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол этиш ва йиллар давомида уларни камситишнинг натижаси деб билди ва Американинг бу мушкулотларга нисбатан сиёсатини танқид остига олди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун жума куни бомдод вақтида сиионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қилган ҳужумларида шаҳид бўлганларнинг сони 109 кишига етди ва улардан 28 нафари бола, 15 нафари аёлдир ва 621 киши тан жароҳати олди,-деб хабар берди.
-
Россия Масжидул Ақсода фаластинликларга қарши зўравонликни қоралади
-
Гаага халқаро жиноий судида сионистик режимнинг жиноятлари бўйича тергов бошланди