май 15, 2021 14:44 Asia/Tashkent
  • Токио Олимпиадасини ўтказилишига қарши норозиликлар тобора глобаллашиб бормоқда
    Токио Олимпиадасини ўтказилишига қарши норозиликлар тобора глобаллашиб бормоқда

Коронавирус пандемияси вазиятида Токио Олимпиадасини бекор қилиш тўғрисидаги талаблар халқаро миқёсида кенг тарқалмоқда.

Токио Олимпиадасини ўтказилишига қарши бўлганлар сони ўтмишга қараганда анча кўпайган, аммо ўйинларга 70 кун қолганида, Олимпиада қўмитаси ўйинларни ўтказишни таъкидлашмоқда.

Япония адвокатлар уюшмасининг собиқ раҳбари ва яқинда бўлиб ўтган Токио губернатори сайловида мағлуб бўлган номзод Отсуномия ҳам Олимпиадани бекор қилиш учун 133 мамлакатдан 352 минг имзо тўплаган.

Ўтган ҳафта бошида Япония ОАВ-ида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Япониянинг  60 фоизи Олимпиадага қарши чиқишган.

Япония тиббиёт бирлашмаси ҳам ҳукуматни Токио Олимпиадасини ўтказмасликка чақирди.

Токио Олимпиадаси ва Паралимпия ўйинларини ўтказиш учун 11 мингга яқин спортчи Японияга икки ойга йўл олиши кутилмоқда.

Коронавируснинг кенг тарқалиш эҳтимоли билан бир қаторда ушбу танловлар вируснинг янги мутацияга олиб келиши мумкин.

 

Ёрлиқ