Европа Иттифоқи йўловчи самолётнинг қўндиргани сабаб Белоруссияга санкциялар қўллайди
(last modified Tue, 25 May 2021 08:59:15 GMT )
май 25, 2021 13:59 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи йўловчи самолётнинг қўндиргани сабаб Белоруссияга санкциялар қўллайди
    Европа Иттифоқи йўловчи самолётнинг қўндиргани сабаб Белоруссияга санкциялар қўллайди

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари Белоруссияга йўловчи самолётнинг қўндиргани сабабли қатор санкциялар қўллашга келишиб олишди.

Қўлланадиган санкциялар қаторига Белоруссиянинг Европа Иттифоқи ҳаво ҳудуди ва аэропортларидан фойдаланишни тақиқилаш ҳам киради. Куни кеча Афинадан Вильнюсга йўл олган Ryanair авиакомпанияси самолёти Минскка шошилинч  қўнди. ОАВ  Белоруссия осмонида уни  MiG-29 ҳарбий учоқ бу самолётни таъқиб қилиб қўнишга мажбур этгании хабар қилишди.

Белоруссия ҳарбий масъуллари эса  бу самолётда бомба қўйилганини шак қилгани ва бу мамлакат МИГ-29 русумли ҳарбий самолёти уни қўндиришга мажбур бўланини эълон қилишди.

ОАВ шунингдек  самолётдаги йўловчиларидан бири Минск ҳукуматига қарши бўлган ва Телеграмм канали оператори бўлганлиги ва самолётни қўндиришни сабаби ҳам бу шахс эканлигини таъкидлашмоқда.

Ҳодиса ортидан Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Боррель воқеа диққат билан кузатилаётани ва самолёт Минск аэропортида қўнишга мажбур бўлганини Твиттер саҳифасида ёзди.