Москвадаги Чехия элчихонасининг 79 нафар рус ходими ишдан бўшатилди
Чехия ТИВ-и бу мамлакатниг Россиядаги элчихонасида ишлайдиган 79 нафар россиялик ходимларини ишдан бўшатилганини маълум қилди.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Чехия ТИВ наттоғи Ева Давидова мухбирлар билан суҳбатида 21 май кунидан Чехиянинг Москвадги эллчихонасининг 71 нафар россиялик ходими истеъфога чиқарилгани тўғрисида хат олгани ва шу ойнинг охирига қадар яна 8 ходимни ишдан олиниши билан бу элчихонада ишдан олинган россиялик ходимлар сонии 79 нафрага етишини таъкидлади.
Олдинроқ Россия ва Чехия икки мамлакат пойтахтларида дипломатик ваколатхоналаридаги ходимларни тенг сонли бўлиши тўғрисида келишиб олган эди.
Ҳар бир элчихона 7 дипломат ва 25 маъмурий ва техник ходим бўлади.
Илгари яъне 17 апрель куни Чехия расмийлари 2 нафарнинг умрига зомин бўлган Чехиядаги қурол -аслаҳа омборида юз берган, 2014 йилдаги портлашда Россиянинг роли борлигини иддао қилишганди.
Аммо Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова эса Прага давлати ўтган 7 йил мобайнида Россияни бу портлашда қўли борлигини исботловчи бирон факт -далил топа олмаган деб эълон қилди.