Қатар Эрон ва қўшни давлатлар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни қўллаб-қувватлади
Қатар ТИВ раҳбари, Эрон ва қўшни давлатлар ўртасидаги низолар ва тушунмовчиларлани тўғридан-тўғри мулоқот орқали ҳал қилиш мумкинлигини айтди.
Ал-жазира телеканалинингн хабар қилишича, бугун Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдулараҳмон Ол Соний Эрон ва Форс Кўрфази давлатларига маслаҳатимиз минтақавий мулоқот столига ўтиришдир деб изоҳлади.
У ўз сўзларининг бошқа қисмида, ядро келишуви Форс Кўрфази давлатлари манфаатига мос келади ва минтақага барқарорлик олиб келади дея таъкидлади.
Қатар ташқи ишлар вазири муаммолар ва низоларни ҳал қилиш учун ҳарбий йўл муносиб эмас ва муаммолар фақат дипломатик йўллар орқали ҳал қилиниши керак деб баён этди.
Ол Соний Ливан бўҳронига тўхталиб, бу мамлакатдаги инқироз барча мамлакатни ташвишга солмоқда ва бу мамлакатда хавфли шарт ҳукм сурмоқда деб таъкидлади.
У шунингдек Қатарнинг Ғазога етказган ёрдамларига ҳам ишора қилиб, Доха 2012 йилдан бери Ғазо бўлгасини тиклаш учун 1,4 миллиард доллар пул ажратди деб қўшимча қилди.