Вашингтон яна коронавирус тарқалишида Пекинни айблади
(last modified Tue, 08 Jun 2021 08:58:27 GMT )
июн 08, 2021 13:58 Asia/Tashkent
  • Вашингтон яна коронавирус тарқалишида Пекинни айблади
    Вашингтон яна коронавирус тарқалишида Пекинни айблади

АҚШ ТИВ раҳбари, АҚШ президенти Жо Байден мъамурияти коронавируснинг асл келиб чиқишини аниқлаш қарорига келгани ва Хитойни жавоб сифатида билишини маълум қилди.

АҚШнинг Эксиюс ахборот сайтининг хабар қилишича, АҚШ ТИВ раҳбари Энтони Блинкен  телевиденияга берган интервьюсида  факт -далил келтирмасдан Хитой мамлакатини коронавирус пандемиясини тарқалишида айблаб, Байден давлати  коронавируснинг асл келиб чиқишини аниқлаш қарорига келган деб изоҳлади.

Блинкен шунингдек, Хитой ҳали бизга керакли ва шаффоф ҳужжатларни тақдим этгани йўқ ва халқаро инспекторлар ва экспертларига кириш ҳуқуқини бермаган ва лозим маълумотларни алмашмаган деб қўшимча қилди.

АҚШ ТИВ раҳбари ўз сўзларида, агар Хитой ўзини халқаро миқёсидаги масъулиятли ўйинчи эканлигини иддао қилса  яна бир бор глобал эпидемиясининг олдини олиш учун барча маълумотларни тақдим этишга интилиши керак деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ҳам Хитой ҳукуматини коронавирусга қарши ёмон ишлаши учун танқидлардан қочиш учун корона вирус ҳақидаги маълумотларни яширишда айблаганди.

ЖССТ АҚШ расмийларининг коронавиурснинг Хитойдан тарқалиши ҳақидаги даъволарини мантиқсиз деб атади.