Афғонистонда чегара полициясининг 48 нафари ва қўмондони Толибон гуруҳига таслим бўлди
(last modified Sat, 08 Oct 2016 12:10:57 GMT )
октябр 08, 2016 17:10 Asia/Tashkent
  •  Афғонистонда чегара полициясининг 48 нафари ва қўмондони Толибон гуруҳига таслим бўлди

Афғонистон шимолий ғарбидаги Бодғис вилоятининг маҳаллий расмийлари тарқатган хабарга кўра, ушбу вилоятдаги чегара полициясининг 48 нафари ва қўмондони Толибон гуруҳига таслим бўлди

Афғонистон шимолий ғарбидаги Бодғис вилоятининг маҳаллий расмийлари тарқатган хабарга кўра, ушбу вилоятдаги чегара полициясининг 48 нафари ва қўмондони Толибон гуруҳига таслим бўлди. Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Бодғис вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Холид Сопий ушбу хабарни тасдиқлаш билан шундай айтдики, икки кунлик қамалдан сўнг Фароҳ вилоятининг Боломурғоб туманидаги Муричоқ қишлоғининг Қалъа пости командири Акбарбой ва яна 48 нафар полициячи Толибонга қўшилди. Матбуот котибининг маълум қилишича, Боломурғоб туманга 210 нафар ҳарбий кучларни сафарбар этиш натижасида мазкур ҳарбий кучлар ушбу постни Толибон қўршовидан озод этди. Унга кўра, таслим бўлган полиция ходимлари ўзларининг қурол-аслаҳаларини ва ўқ дориларини ҳам Толибон гуруҳига топширган. Боломурғ туманидаги Муричоқ қишлоғи Туркманистон чегарасига яқин жойда жойлашган.  

Ёрлиқ