Ашраф Ғани яна бир бор Толибон жангариларини танқид қилди
(last modified Sun, 20 Jun 2021 07:02:30 GMT )
июн 20, 2021 12:02 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани яна бир бор Толибон жангариларини танқид қилди
    Ашраф Ғани яна бир бор Толибон жангариларини танқид қилди

Афғонистон президенти Толибон жангарилари гуруҳини танқид қилиб, уларни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига тўсиқнлик қилишда айблади.

TOLOnews хабарига кўра, кеча Афғонистон президенти Ашраф Ғани сўнгги ҳафтарларида Афғонистоннинг турли жойларида толиблар ҳужумлари авж олганнии қоралашда ушбу гуруҳ зўравонлик ва қотиллик билан ҳокимиятга кела олмаслигини била олиши лозим деб изоҳлади.

Афғонистон президенти Толибонга хитобан, сиз мактабларни, инфратузилмаларни йўқ илиш ва фуқаролар йўлида мина ўрнатиш орқали ҳукмронлик қила  олмайсиз деб қўшимча  қилди.

Ашраф Ғани  тинчлик музокараларни ҳимоя қилар экан,  фақатгина миллий музокараларда қатнашиш ва урушни тўхтатиш орқали Афғонистонда барқарорликни тиклаш мумкин де аниқлик киритди.

Афғонистон президенти  шунингдек агар толиблар уруш ва зўравонликларни давом эттирса, халқ ва ҳукумат кучларининг жиддий жавобига дуч келади деб огоҳлантирди.

 

Ёрлиқ