Афғонистоннинг Балх тумани Толибон ишғолидан озод қилинди
(last modified Tue, 22 Jun 2021 09:51:21 GMT )
июн 22, 2021 14:51 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Балх тумани Толибон ишғолидан озод қилинди
    Афғонистоннинг Балх тумани Толибон ишғолидан озод қилинди

Афғонистон армияси ўтказган амалиётда Балх туманини Толибон назоратидан озод қилди.

Эрон телерадиокампаниясининг хабар қилишича,  Афғонистон шимолидаги айрим қўмондонлиги  кеча ўтказган амалиётда Балх вялоятидаги Блах тумани Толибон ишғолидан озод қилишди ва бу амалиётда Толибоннинг 31 жангариси йўқ қилинди деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз яқинда Балх вилоятидаги Балх, Чемтол ва Шулгара туманлари Афғонистон ҳукумати назоратидан чиқиб, Толибон назоратига ўтди.

Бу шаҳарни ишғол этилиши билан  жанглар ва тўқнашувлар Афғонистоннинг 4 чи йирик шаҳри Мозори Шариф дарвозаларига етиб борди, аммо Мудофаа вазирлиги кеча бу шаҳарнинг эшиклари Толибондан тозаланганини эълон қилди.

Афғонистон шимолида жанглар авж олаётган бир пайтда жиҳод қўмондонлари, жумладан маршал Адурашид Дўстум, Ато Муҳаммад Нур ва Муҳаммад Муҳаққиқ шимоли вилоятларда Толибонга қарши халқ ҳимоясини чақиришди.