Европа давлатлари раҳбарлари Россия президенти билан учрашув ўтказишга мухолифат қилишди
(last modified Fri, 25 Jun 2021 10:59:53 GMT )
июн 25, 2021 15:59 Asia/Tashkent
  • Европа давлатлари раҳбарлари Россия президенти билан учрашув ўтказишга мухолифат қилишди

Европа Иттифоқи расмийлари Россия президенти Владимир Путин билан раҳбарлар саммитини ўтказиш учун Германия ва Франция киритган таклифга мухолифат қилишди.

Ройтерс хабарига кўра, Европа Иттифоқи раҳбарларининг Россия президенти билан саммит ўтказиш пайшанба куни Брюсселда ўтган учрашувнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлди. 

Европа Иттифоқи мухолифати шундай бир вақтда бўлиб ўтмоқдаким, Польша ва Болтиқ буйидаги мамлакатлар муносабатларнинг ёмонлашуви фонида бу ҳаракат нотўғри паём бериш сабабига айланади,- деб айтди.   

Европа Иттифоқи ва Россия учрашувлари 2014 йил март ойида Қрим Россияга қўшилганидан ва Европанинг санкциялари қўлланишидан сўнг охирга етди. 

2014 йилда Қрим ярим ороли аҳолисининг аксарияти Москвага мойил руслар бўлиб, Украинадан мустақилликк эришиш, сўнгра Россияга қўшилиш бўйича референдумда овоз беришди ва бу нарса Владимир Путиннинг розилиги билан амалга оширилди.

Аммо Украина ва унинг Ғарбдаги тарафдорлари бу қўшилишни ноқонуний деб аташди ва АҚГ ва Европа Иттифоқи Москвага қарши санкциялар киритди. 

Ёрлиқ