Боку: вулқоннинг отилиши Каспий денгизидаги портлашга сабаб бўлган
(last modified Mon, 05 Jul 2021 08:21:04 GMT )
июл 05, 2021 13:21 Asia/Tashkent

Озарбойжон республикасининг "SOCAR" давлат нефт компанияси бугун эрталаб Каспий денгизидаги ушбу мамлакатга тегишли бўлган " Умид" газ конида портлаш содир бўлганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

IRNA  хабарига кўра,  айрим ОАВ бир неча соат олдин Каспий денгизидаги  Озарбойжон республикасининг Умид газ конида содир бўлган даҳшатли портлашдан хабар беришди.

Озарбойжон республикаси нефт давлат компанияси умумий алоқалар масъули Иброҳим Аҳмадов, Фейсбук саҳифасида,  компаниянинг Каспий денгизидаги офшор бўлинмаларда ҳеч қандай ҳодиса рўй бергани йўқ ва ҳамма нарса одатдагидек давом этмоқда деб қўшимча қилди.

Озарбойжон республикаси экология , сейсмология ва табиий захиралар вазирлиги ҳам тарқатган ҳисоботида,  Каспий денгизидагии портлашга вулқон сабаб бўлганлигини эълон қилди.

Бу мамлакат сейсмология маркази раиси Қурбон Ятирмишли ҳам мухбирлар билан суҳбатида, вулқоннинг отилиши кўпинча портлашлар ва ёнғинлар билан бирга рўй берган деб аниқлик киритди.

Умид газ кони  Озарбйожон республикасидаги иккинчи йирик табиий газ конидир. Бу газ кони Бокудан 75 километр жануби шарқида жойлашган.