Сергей Лавров АҚШнинг Марказий Осиёда ҳарбий иштироки борасидаги ҳаракатларини танқид қилди
Россия ТИВ раҳбари ўз сўзларида, АҚШнинг Афғонистонни тарк этишдан кейин Марказий Осиёда ҳарбий базаларини ўрнатиш ҳаракатини минтақа хавфсизлик манфаатларига мос келмайдиганини таъкидлади.
Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, Вал Стрит жорналнинг АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини чиқаришидан кейин уларни Марказий Осиёда ўтказишни мақад қилгани тўғрисидаги ҳисоботларига тўхталиб, АҚШнинг Марказий Осиёда ҳарбий базаларни яратишга уриниши минтақадаги хавфсизлик учун жавоб бермайди деб қўшимча қилди.
Сергей Лавров Москвада Судон ТИВ раҳбари Марям Алмаҳдий билан матбуот конференция чоғида, КХШТнинг асосий аъзолари бўлган Россия, Тожикистон, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, ҳамда бу ташкилотнинг назоратчи аъзоси бўлган Афғонистон ва Сербистон мамлакталарида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш энг аввало бу давлатларни тасдиқланишини талаб қилади деб эълон этди.