Сергей Лавров Афғонистондаги вазиятни қўшни мамлакатлари учун хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирди
Россия ТИВ раҳбари Афғонистондаги нотинчликлар ва нобарқарорликларни қўшни мамлакатларга тарқатиши хавфи ҳақида огоҳлантириб, бу мамлакатда ваизят тез ёмонлашаётганини таъкидлади.
Кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" конференциясида сўзлаган нутқида, бундай сенария таҳдидлари Афғонистоннинг минтақавий ҳамкорликлари иштирок учун жиддий тўсиқ бўлиб қолмоқда деб таъкидлади.
Россия ТИВ раҳбари Серегй Лавров сўнгги кунларда Афғонистодаги вазият ёмонлашаётганида афсус билдириб, Афғонистондан АҚШ ва НАТО қўшинларининг шошилинч равишда чиқиб кетиши туфайли Афғонистондаги ҳарбий ва сиёсий вазиятнинг ошиши оқиатлари тўғрисидаги ноаниқлик кучайган деб қўшимча қилди.
Лавров шунингдек Афғонистондаги нотинчликлар ва инқироз террористик таҳдидни ва ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси муаммосини янада кучайтирди деб баён этди.
Бошқа хабарга кўра, Россиянинг Афғонистон ишларидаги махсус вакили Замир Кобулов Москва давлатини Тожикистон ва Афғонистон чегарасида янги чегара постини қурмоқчи бўлганини таъкидлади.
Замир Кобулов ушбу чегара постини қуриш учун қанча харажот қилиниши ва уни қайси минтақада қурилиши ҳақида хабар бермаган.