Россия Шимолий Қутби билан қўшни ҳудудларни ободонлаштириш лойиҳасини ижро этмоқда
Россия давлати унинг асосида рус фуқаролари ободонлаштириш , иқтисодий саноат марказларини бепул тарзда яратишлари учун Арктикага қўшни минтақаларидан бир гектар ерларидан фойдаланишлари мумкин бўлган лойиҳани амалга оширмоқда.
Россиянинг Узоқ шарқ ва Шимолий қутбига қўшни ҳудударни ривожлантириш вазирилиги ушбу янги лойиҳага тўхталиб, бу лойиҳа кеча 1 чи августдан ижро этила бошланди ва мазкур қонун асосида, Арктикага қўшни Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасида рус фуқароларига бир гектар ер ажратилади.
Россиянинг Узоқ шарқ ва Шимолий Қутбга қўшни ҳудудларни ривожлантириш вазирлиги ўз баёнотида, одамлар учун бир миллион 100 минг гектар майдон ажратилиши кутилмоқда деб қўшимча қилди.
Бу лойиҳадан мақсад, Россиянинг Шимолий қутб минтақаси билан қўшни ҳудуларни ободонлаштириш ва бу сарзаминларда иқтисодий марказларни яратиш деб эълон қилинган.
Бу лойиҳада қатнашини истайдиганлар, ушбу ҳудудларда бўлиб, саноат марказларида чорвачилик, паррандачилик ва кийикчилик каби лойиҳаларни амалга оширишлари керак.