Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳри атрофида  Толибоннинг оғир талофатлари
(last modified Mon, 09 Aug 2021 13:50:18 GMT )
август 09, 2021 18:50 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳри атрофида  Толибоннинг оғир талофатлари

Афғонистон армиясининг яқинда ўтказган операциясида толиблар катта талофат кўрди

Балх вилоят кенгаши раиси ўринбосари Сайид Абдулла Масрурнинг айтишича, толиблар Мозори Шарифга қадам ташлаган ва Мозори  Шариф атрофида тўқнашувлар давом этмоқда.

Афғонистон Жамият-исломия бўлими раҳбари Ато Муҳаммад Нур, ўз хабарида, афғон ҳарбийлари ва халқ мудофаа кучлари Толибоннинг Мозори Шарифга киришига йўл қўймаслигини айтган.

Толиблар, шунингдек, Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳри яқинида, Самангон вилояти пойтахтига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар беришди.

Бошқа хабарга кўра, Афғонистон хавфсизлик кучлари Тахор вилоятининг Версаж ва Фархор туманларини Толибондан қайтариб олган.

Хабарларга кӯра Самангон вилоятининг маркази Ойбек шаҳри ҳам Толибон томонидан ишғол этилган.