Сибир ёнғинлари хавфи Россиянинг махфий ядровий тадқиқот институтига яқинлашмоқда
Сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар шуни кўрсатадики, Сибир ёнғинлари тутуни биринчи марта Шимолий қутбга етиб келган ва бу Сероводаги Россия ядровий тадқиқот институтига ҳам таҳдид солиши мумкин.
Daily Mail веб -сайтининг ёзишича, қурғоқчилик Россиянинг Сибир минтақасидаги Якутия вилояти ўрмонларида ёнғинларни келтириб чиқарди, юзлаб ёнғинларнинг тутуни Шимолий қутбга тахминан 3000 километргача етиб борди ва 2000 километр наридаги Мўғулистон осмонига кирди.
Сибир ёнғинларининг шунингдек, Серово ядровий тадқиқот институти ва юзлаб уйларга таҳдид солиш хавфи мавжуд.
Серово илмий -тадқиқот институти Россиянинг ядровий тадқиқотлари учун асосий таянч пункти бўлиб, у энг янги стратегик ракеталар, шу жумладан, янги товушдан юқори арсенални яратишга бағишланган.
Сўнгги йилларда Россияда юқори ҳарорат қайд этилди, буни кўплаб олимлар иқлим ўзгариши билан изоҳлайдилар. Бу ҳолат хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик натижасида ёнғинларнинг кучайишига олиб келди.