Толибон Афғонистон шимолидаги армия бош қароргоҳи ва аэропортни эгаллаб олди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i64302-Толибон_Афғонистон_шимолидаги_армия_бош_қароргоҳи_ва_аэропортни_эгаллаб_олди
Толибон кучлари Афғонистон шимолидаги армия бош қароргоҳи ва аэропортни эгаллаб олди.
(last modified 2021-08-12T13:43:55+00:00 )
август 12, 2021 12:47 Asia/Tashkent
  • Толибон Афғонистон шимолидаги армия бош қароргоҳи ва аэропортни эгаллаб олди

Толибон кучлари Афғонистон шимолидаги армия бош қароргоҳи ва аэропортни эгаллаб олди.

Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрини эгаллаб олган Толибон гуруҳи бугун (чоршанба) Қундуз аэропорти яқинидаги афғон армиясининг бош қароргоҳини эгаллади ва бу кучларнинг бир қисми Толибонга таслим бўлди.

Толибон Афғонистон шимолидаги Жузжон вилоятидаги аэропортни ҳам ўз назорати остига олди. Толибон кучлари Афғонистон қўшинлари билан тўқнашувдан кейин Афғонистон жанубидаги Қандаҳор қамоқхонасини ҳам ўз назоратига олди ва юзлаб маҳбусларни қамоқхонадан озод қилди.