АҚШ элчихонаси ходимлари Кобулдан қочиб кетишмоқда
АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси ходимлари Толибон жангарилари яқинлашаёгани билан Кобул халқаро аэропорти томон йўл олишмоқда.
АҚШнинг СИ БИ ЭС телеканали АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси ходимларини аксарияти 72 соат ичида Афғонистонни тарк этади деб қўшимча қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп тарқатган баёнотида, АҚШнинг ҳозирги президенти Жо Байденнинг бу мамлакат қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш режасини кескин танқид қилар экан, Байден Афғонистондаги олдинги ҳукумат режасига амал қилиши керак эди деб изоҳлади.
Трамп шунингдек Толибон АҚШ элчихонаси устида ўз байроғини кўтаришади бу эса АҚШ учун катта шармандалик бўлади деб таъкидлади.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ҳам кеча Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали суҳбатида АҚШ Афғонистон ҳукумати билан хавфсизлик ва дипломатикк алоқаларни сақлашга ва бу мамлакат халқини қўллаб-қувватлашга содиқ деб иддао қилди.
Ашраф Ғани АҚШ қўшинларини тўсатдан олиб чиқилиши ортидан ўз мамлакати хавфсизлик ҳолатини ёмонлашаётганини маълум қилишди.