Россия ва Тожикистон президентлари Афғонистон вазияти юзасидан фикр алмашдилар
(last modified Thu, 19 Aug 2021 11:16:26 GMT )
август 19, 2021 16:16 Asia/Tashkent
  • Россия ва Тожикистон президентлари Афғонистон вазияти юзасидан фикр алмашдилар
    Россия ва Тожикистон президентлари Афғонистон вазияти юзасидан фикр алмашдилар

Россия президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон телефон орқали суҳбатларида Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди.

Кремль саройи матбуот идорасининг хабар қилишича,  Путин ва  Раҳмон  Афғонистондаги вазиятни батафсил муҳокама  қилишди ва  Афғонистон халқи хавфсизлигини таъминлаш ва  минтақада  тинчликни сақлаш учун бу мамлакат вазиятини нормаллаштириш аҳамиятини таъкидладилар.

Россия ва Тожикистон президентлари икки мамлакатнинг тегишли ташкилотлари орқали мунтазам алоқларани давом  эттиришга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз Толибон гуруҳи 15 август куни кечаси Афғонистон пойтахти Кобулга қирди, ундан сўнг президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Кобулдан чиқиб кетди ва унгинг давлати ҳам ағдарди.

Ёрлиқ