Байден АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишини оқлашга уринмоқда
АҚШ президенти Афғонистоннинг ишғолини тугаганидан кейинги илк нутқида АҚШ қўшинларини Афғонистондан шармандаларча чиқарилганини фавқулодда бир миссия деб айтди.
АҚШ президенти Жо Байден Афғонистонни ҳарбий ишғолидан кейин биринчи сўзларида АҚШ ҳарбий кучларининг Афғонистон мувафаққиятли чиқиб кетиши билан бу миссия якунланган деб иддао қилди.
АҚШ президенти АҚШ қўшинларини Афғонистондан чиқарилганини оқлаб, минглаб қўшинларимизнинг Афғонистонга жойаштирилиши АҚШ хавфсизлигини ошириши мумкинлигига ишонмайман деб таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз қўшинларни чиқариш операциясининг икки ҳафтаси мобайнида АҚШ ҳарбийлари катта талофатлар ва молиявий юқотишларга дуч келишган.
Пайшанба куни кечқурун Кобул аэропорти яқинидаги портлашда 13 АҚШлик аскар ҳалок бўлганди.
Байден АҚШ қўшинларини Афғонистондан чиқарилганини фавқулодда бир миссия эканлигига тўхталиб, АҚШ фуқаролариниг 90 фоиздан ортиғи Афғонистондан эвакуация қилинган бироқ Афғонистонда АҚШнинг 100-200 фуқаролари қолган ва биз Афғонистонни тарк этишни истаганлар учун хавфсиз йўлни яратмоқдамиз деб айтди.
Байден ўз сўзларида Афғонистондаги урушни АҚШ халқи учун қимматга тушганини баён этиб, АҚШнинг Афғонистондаги йигирма йиллик уруши кунига 300 миллион долларга тушганини маълум қилди.