Афғонистонда митинглар бошланди. Панжшердаги вазият қаршилик фойдасигадир
(last modified Tue, 07 Sep 2021 06:01:30 GMT )
сентябр 07, 2021 11:01 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда митинглар бошланди. Панжшердаги вазият қаршилик фойдасигадир
    Афғонистонда митинглар бошланди. Панжшердаги вазият қаршилик фойдасигадир

Кеча кечқурун, афғонистонликлар Толибон радикал гуруҳига қарши айрим шаҳарлари жумладан пойтахтида митинглар ўтказдилар.

Митинглар,  Панжшердаги мухолифат гуруҳи раҳбари Аҳмад Масъуд афғонистонликларни Толибонга қарши умумий қўзғолон кўтаришга чақирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлди.

Ижтимоий тармоқларда Кобул ва Мозори шарифдаги намойишлар акс этган видеода баъзи одамлар  тунда " Покистонга ўлим" ва " Яшасин қаршилик ҳаракати" шиорларни айтишмоқда.

Шу ҳолда  Афғонистондан келадиган хабарларга биноан, кеча кечқурун номаълум ҳарбий самолётлар Панжшер вилоятидаги Толибон позицияларини бомбардимон этган.

Қирувчи самолётлар қайси мамлакатдан Толибонга ҳужум қилгани ҳозирча аниқ эмас, лекин маҳаллий гувоҳларининг айтишича, вазият  Панжшер вилоятида Аҳмад Масъудга содиқ кучлар фойдасига ўзгарган.

Айрим манбаларнинг айтишича,  Панжшердаги Толибонга ҳужум қилган қирувчи самолётлар  Ўзбекистон ва Тожикистонга учиб кетган  Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари жангчилари бўлган.