Байден : Толибонни тан олиш учун бизда узоқ йўл бор
АҚШ президенти, Афғонистонда Толибон ҳукуматининг тан олиш учун узоқ йўл бор деб таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Bloomberg News мухбириi Sofiya Kay ўз tvitter- ида, АҚШ президенти Жо Байден Толибонни тан олишни режалаштирмайди ва бу борада узоқ йўл бор деб ёзди.
Байденнинг қисқа сўзлари Оқ уй матбуот котиби Ян Сакининг бир ҳафта олдин Байден бошчилигидаги Оқ уй йиғилишида журналистларга Толибонни тан олишга шошмаётганини айтганидан сўнг янграмоқда.
Саки ўз сўзларида бу кўп жиҳатдан толибларнинг хулқ -атвориига ва уларнинг халқаро ҳамжамият кутганига мос келишига боғлиқ деб изоҳлади.
Аммо АҚШ расмийларининг бу гаплари Толибон матбуот котиби Аҳмадуллоҳ Мутаққий гуруҳ янги ҳукумат тузиш режасини тугатгани ва расмий эълон тез орада маълум этилади деб иддао қилган пайтга тўғри келмоқда.
Бугунги кунга қадар кўплаб жаҳон раҳбарлари Толибонни Афғонистонда расмий ҳукумат сифатида тан олмаган.