АҚШ кимиёвий қуролларнинг назорати тўғрисидаги қонунни бузишда айблаб, Россияга санкция қўлламоқчи
(last modified Tue, 07 Sep 2021 09:46:12 GMT )
сентябр 07, 2021 14:46 Asia/Tashkent
  • АҚШ кимиёвий қуролларнинг назорати тўғрисидаги қонунни бузишда айблаб, Россияга санкция қўлламоқчи
    АҚШ кимиёвий қуролларнинг назорати тўғрисидаги қонунни бузишда айблаб, Россияга санкция қўлламоқчи

АҚШ ТИВ-и Россиянинг " кимиёвий ва биологик қуролларни назорат қилиш тўғрисида"ги қонунни бузгани баҳонасида Москвага қарши янги санкциялар жорий этди.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ давлат департаменти  ўз иддаосида  Россия кимиёвий ва биологик қуролларни назорат қилиш тўғрисидаги қонунни бузган ва бу Москвага қарши янги санкциялар қўлланишининг қонуний асосидир деб иддао қилди.

АҚШ ТИВ -и шунингдек,  АҚШ Россияга қарши баъзи ўқотар қуролларни доимий равишда олиб киришга чекловлар қўяди ва ўқотар қурол ва ўқ-дориларни доимий равишда олиб киришга янги лицензиялар тўхтатилади деб қўшимча қилди.

Бу вазирлик шунингдек бундан ташқари, савдо вазирлиги томонидан товарлар, ядро ва ракета технологиялари экспортига янги чекловлар қўйилади деб изоҳлади.

АҚШ давлат департаменти санкциялар  12  ой давом этишига тўхталиб, агар Россия томони ушбу қонунларнинг кўпини риоя қилса ишончли кафолат берса санкциялар бекор қилиниши мумкин деб аниқлик киритди.