Оқ уй давлати Толибон гуруҳининг муваққат ҳукуматига муносабат билдирди
Оқ уй наттоғи матбуот котиби Вашингтоннинг Толибонни тан олмаслик позициясини яна бир бор такрорлаб, улар Халқаро ҳамжамият эҳтиромини қўлга киритмаган деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигинг хабар қилишича, Оқ уй наттоғи Жен Саки мухбирлар билан суҳбатида, Толибон ҳеч қачон Халқаро ҳамжамият ҳурмат -эҳтиромини қозонмаган деб изоҳлади.
У шунингдек биз Толибонни тан олишга шошилмаяпмиз, улар бундан олдин кўп фаолият ва иш олиб боришлари тўғри келади деб қўшимча қилди.
Оқ уй наттоғи -биз АҚШ фуқаролари ва бу мамлакатда доим қайддан ўтан шахсларни Афғонистонни тарк этишига рухсат бериши учун Толибонга қўшимча босимларни ўтказамиз деб баён этди.
Жен Саки сўзларининг боқша қисмида, Вашингтон Толибон гуруҳини тан олишга шошилмаётганини ҳам қўшимча қилди.
Жен Сакининг сўзларидан олдин, АҚШ федерал бюроси ҳам Афғонистондаги Ҳаққоний радикал тармоғи раҳбари Сирожиддин Ҳаққонийни ҳибсга олинишига сабаб бўлгани тўғрисида маълумо берган ҳар бир кишига тўланадиган пул миқдорини 10 миллион долларгача оширганини ҳам эълон этди.
Толибон гуруҳи эса АҚШ қора рўйхатига кирган ва бундан олдин унинг қўлга олиниши ёки ўлдиришга саба бўлган маълуммот учун 5 миллион доллар мукофот таклиф қилинган Сирожиддин Ҳаққонийни Афғонистон ички ишлар вазири бошлиғи этиб тайинлади.