Россия Думаси спикери Украина президентининг Россияга қарши сўзларига муносабат билдирди.
Россия Думаси спикери Украина президентиниг Москва давлатига қарши сўзларини танқид қилиб уни хавфли деб атади.
Россия Думаси спикери Вячеслав Володин Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Россия билан эҳтимолий тўқнашуви ва уруши борасидаги сўзларини танқид қилиб, бу Европа давлатлари учун жуда хавфлидир деб таъкидлади.
Вячеслав Володин шунингдек Украина презиентининг сўзлари уни Москва билан нормал муносабатлар пайида бўлмаганини кўрсатмоқда деб қўшимча қилди.
Бундан олдин жума куни Россия президенти матуот котиби Дмитрий Песков ҳам Зеленскийнинг Россияга қарши иддаоларини қоралаганди.
Жума куни Украина президенти Россия билан бу мамлакат ўртасидаги урушни истисно қилмади аммо уни буюк хатолик деб атади.
Россия ва Украина ўртасиадги муносабатлар 2014 йилдаги воқеалар ва Қрим ярим оролининг Россияга қўшилиши бўйича ўтказилган референдум, ҳамда Украинанинг шарқий минтақаларида россияпараст айирмачилар билан Киевнинг ҳарбий тўқнашувларини бошлангани билан кескинлашиб кетди.
Бу кескинликлар илгаригидек давом этмоқда.