сентябр 14, 2021 14:17 Asia/Tashkent
  • Путин Россия ва Белорус қўшма машғулотларнинг асосий босқичи билан яқиндан танишди
    Путин Россия ва Белорус қўшма машғулотларнинг асосий босқичи билан яқиндан танишди

Россия президенти Владимир Путин ҳарбий зоннага борганида Россия ва Белоруссиянинг "Ғарб -2021" қўшма стратегик машғуллотнинг асосий босқичи билан танишди.

Кеча Россия президенти Владимир Путин  бу мамлакатнинг Нижнегородск минтақасидаги Молино ҳарбий зоннада бўлиб Россия ва Белоруснинг " Ғарб- 2021" қўшма стратегик машғулотларини амалгатошириш жараёни билан танишди.

 Путин бу ташрифи чоғида  илк марта ҳарбий амалиётда фойдаланган ҳарбий роботлар бўлинмасининг ишига гувоҳ бўлди ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам  бу хусусда Путинга айрим изоҳлар берди.

Кеча  "G'arb-2021"  ҳарбий машқларнинг асосий босқичида Россия ва Белоруссия ҳарбий қисмларидан ташқари Арманистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Муғулистон қўшинлари ҳам қатнашди ва келишилган мудофаа операциясида улар шартли душман кучларини ҳужумиини олдини олиб уларнинг позициялари ва ҳарбий тузилмаларини вайрон қилишди.

Белорус ҳукумати  S-400 ракета комплексларини Россиядан олганидан кейин Украина билан чегарада жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Белорус президенти Александр Лукашенко бу ҳақда биз мамлакат ғарбини тўлиқ  S-300 ўқотар қуроллари билан  қоплаймиз. Украина билан чегаралариимз 1200 km.  Бинобарин биз бу ҳудудни назорат қилишимиз керак ва  S-400 бизга мос келади деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ