Толибон Афғонистонга ваъда қилинган ёрдамни Кобулга беришни таклиф қилмоқда
Толибон радикал гуруҳи Халқаро ҳамжамиятни Женева саммитида Афғонистонга ваъда қилинган ёрдамни Толибон ҳукуматига етказишга чақирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, яқинда Афғонистон ҳокимиятини эгаллаб олган Толибон радикал гуруҳи ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий, БМТ Бош котиби ёрдамчисига йўллаган мактубида, халқаро ҳамжамиятни Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани даврида Афғонистонга ваъда қилинган пулларни қайтаришга чақирди.
Толибон ТИВ раҳбари Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани ҳукуматини коррупцияда айблаб, Афғонистонда янги ҳукумат давлат хизматчичиларнинг маошини тўлаши учун энди ваъда қилинган пулларни Толибонга бериш керак деб изоҳлади.
Мутаққий мактубида, Толибон БМТ ҳомийлигидаги афғон халқига ёрдам беришдаги тўсиқларни олиб ташлашга ваъда берган деб ёзган.
У Афғонистондаги соғлиқни сақлаш, таълим ва ишсизликдаги қийнчиликларга тўхталиб, Афғонистон ҳозирги вазиятда зудлик билан ёрдамга муҳтож эканлигини маълум қилди.
Толибон ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси, ўз мактубининг бошқа қисмида, аёллар ва озчиликлар ҳуқуқларини шариат қоидаларига мувофиқ ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлаган.