Ҳиндистон Бош вазири: Афғонистон ҳудудлари террорчилик мақсадаларга ишлатмаслиги керак
Ҳиндистон Бош вазири БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқи чоғида, Афғонистон ҳудудини террорчилик мақсадларда ишлатмаслик кераклигини айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Нарендра Моди ҳеч ким Афғонистондаги қалтис ва нозик вазиятдан фойдалана олмаслиги учун чоралар кўриш лозим деб айтди.
Ҳиндистон Бош вазири дунёни афғон халқининг ҳуқуқлари, жумладан афғон аёллари, қизлари ва озчиликларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун чоралар кўришга чақирди.
У шунингдек, бугун дунё зўравон фикрлар ва экстремизм таҳдиди тарқалаётганига гувоҳ бўлиб тураётганига тўхталиб, мамлакатлар терроризмни қурол сифатида ишлатиш ўзларига зарар келтиришини била олиши керак деб қўшимча қилди.
Моди БМТ ва Хавфсизлик кенгашининг ишончини йўқотаётганини ва бу ташкилотларнинг фаолияти ҳақида кўплаб саволлар туғилганини таъкидлади.
Бу ташкилотлар ишончли бўлиши учун ўз ёндошувини ўзгартириши керак деб изоҳлади Моди.