Россиядаги меҳнат муҳожирлари замонавий ахборот технологиялар ёрдамида назорат этилади
Россия Ички ишлар вазирлиги замонавий ахборот технологиялар ёрдамида Москвага кирадиган меҳнат муҳожирларни назорат этиши ва хавфсизлик даражасини кучайтирилишини таъкидлади.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ИИВ шунингдек бу вазирлик бундан олдин чет элликларнинг кириши ва яшашини назорат қилишни кучайтириш, иммиграция қонунларини ўрнатиш ва иммиграцион мақсадларига мувофиқ меҳнат муҳожирлар мақомини олиши учун иммиграцион қонун лойиҳасини ишлаб чиқилишини маълум этди.
Россия ИИВ бу хабарида, иммиграция тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадларидан бири бу борада замонавий ахборот технологияларни янада кенгроқ жорий этиш ва хавфсизликни қўллаб -қувтлаш даражасини оширишдан иборат деб келган.
Қонун лойиҳаси омма олдида маъқулланган ва изоҳ бериш учун Россия иқтисодий ривожланиш вазирлигига юборилган.
Россия Мудофаа вазирлиги шунингдек 2021 йил декабрь Россия ҳукуматига қонун лоийҳасини тақдим этилишини қўшимча қилди.
Аввалроқ Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Гровей кўп меҳнат муҳожирлар Россияда жамоат тартибини бузишмоқда, оммавий можароларни вужудга келтиришади ва давлат расмийларига қарши фитна уюштиришади, ва бу ҳолатларнинг барчасида қонунбузарликларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилади деб эълон этди.
Бундан олдин Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Афғонистондаги ўзгаришлар Москвага иммиграцион инқирознинг янги босқичига юзмаюз этади деб аниқлик киритди.