Илҳом Алиев: биз Тоғли Қорабоғда уруш жиноятларини содир этганимиз йўқ
Озарбойжон республикаси президенти Тоғли Қорабоғ минтақаси масаласида Арманистон билан қуролли тўқнашувлар жаарёнида уруш жиноятини содир этилган деган хабарларни рад этди.
Илҳом Алиев Россиянинг " Национальная оборона" газетасига берган интервьюсида, урушнинг биринчи кунидан мен ҳарбийларга уруш жиноят содир қилган ҳар бир кишига қаттиқ жазо берилишини буюрдим деб иддао қилди.
Бундан аввал Қорабоғ республикаси сифатида эълон қилган руспублика инсон ҳуқуқлари коммиссари наттоғи Артек Беглариян Озарбойжон республикаси ҳарбийлари Тоғли Қорабоғ урушида ноқонуний қуроллардан фойдаланган деб айтганди.
Биглериянга кўра, Тоғли Қорабоғ урушида тақиқланан қуроллардан фойдаланиш ўлганлар ва ярадорлар сонини кўпайтирган.
Озарбойжон республикаси ва Арманистон кучлари 2020 йил 27 сентябрларда Тоғли Қорабоғнинг баҳсли ҳудудида тўқнашдилар.
Тўқнаушвлар ноябрь ойида Россия аралашуви билан тўхтатилди, аммо ўшандан бери икки давлат бир-бирини оташкесим битимни бузишда айблаб келмоқда.
Россия, Арманистон ва Озарбойжон республикаси раҳбарларининг Тоғли Қорабоғдаги уруш тугаганлиги тўғрисидаги 3 томонлама қарорларни имзолашганидан 9 ой ўтгач, минтақада ва баъзи ҳудудларда кескин вазият ва сулҳнинг бузилиши давом этмоқда.